Фото: Reuters
Африканинг Судан давлатида 130 нафардан ортиқ аёл қуролли Тезкор Ҳаракат Кучлари (ТҲК) милицияси томонидан зўрланишдан қочиш учун ўз жонига қасд қилди, деб хабар берди Нигериянинг News Central телеканали.
Суданлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи SIHA нодавлат ташкилоти директори Ҳала Ал-Кариб бу маълумотларни тасдиқлаб, қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ эканини таъкидлади.
«Аёллар танаси уруш қуролига айланди. Тўғри, Марказий Судандаги аёллар гуруҳли зўрланиш ва қуролли гуруҳлар томонидан қийноққа солиш азобига чидай олмай, ўз жонига қасд қилмоқда. Улар ҳозир қандай даражада жабрланаётганини тасаввур қилинг», деди Ал-Кариб.
БМТ миссияси ҳам Судандаги жинсий зўравонлик ҳақида хабар бериб, унинг кўламини «ҳайратланарли» деб атади.
БМТ бунга мисол қилиб, гуруҳли зўрлаш, жинсий қуллик ва мажбурий никоҳни келтирмоқда. Қурбонлар 8 ёшли қизлардан тортиб 75 ёшгача бўлган аёллардир.
Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай жиноятларнинг аксариятида Судан ТҲК аъзоларини айбламоқда. 2023 йилда улар ва Судан қуролли кучлари ўртасида тўқнашув бошланди, оқибатда 14 миллион киши қочқинга айланди. БМТ маълумотларига кўра, уруш инсонпарварлик фалокатига, тинч аҳолининг қирғин қилинишига ва зўрлаш тўлқинига олиб келди.
БМТ тергов комиссияси раҳбари Муҳаммад Чанде Усмон сўзларига кўра, «мамлакатда хавфсиз жойлар қолмаган». “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади