00:08 / 01.11.2024
74

Лукашенко украиналик генераллар таслим бўлиш учун унга қўнғироқ қилишганини айтди

Лукашенко украиналик генераллар таслим бўлиш учун унга қўнғироқ қилишганини айтди
Фото: “Коммерсант”
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг даъво қилишича, 2022 йилда рус қўшинлари Киевга яқинлашганда, украиналик генераллар унга қўнғироқ қилиб, гўё таслим бўлишни хоҳлашган. Лукашенко унга ким қўнғироқ қилганига аниқлик киритмаган.

Украиналик генераллар менга қўнғироқ қилиб, урушни тўхтатиш ва қандайдир тарзда таслим бўлиш учун мен орқали Путин билан боғланишни сўрашди”, деди Беларусь президенти Евросиё хавфсизлиги бўйича Минск халқаро конференциясидаги чиқиши чоғида.

Беларусь раҳбарининг фикрича, Украинада ҳозирда ҳарбий можарога барҳам беришни истайдиган ақлли одамлар қолган. Унинг сўзларига кўра, булар биринчи навбатда “бу қирғинни тугатишни хоҳлайдиган” ҳарбийлардир. У 2022 йилнинг баҳорида “бутун Ғарб ва Рим папаси” вазиятга қўшилиб, рус қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатишни сўраганини эслаган.

Қўшинлар Киевдан олиб чиқилди. Кейин-чи? Яна бир бор ишондик. Охир-оқибат нима бўлди?”, дея қўшимча қилган у.

Сентябрь ойи бошида Владимир Путин Россия 2022 йилда эришилган Истанбул келишувлари асосида Украина билан музокаралар ўтказишга рози бўлганини маълум қилганди. Келишувлар тўплами Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш ва ядровий қурол яратишдан бош тортишини ўз ичига олган. Россия ва Украина томонлари ўртасидаги музокаралар 2022 йилнинг май ойида Киев ташаббуси билан тўхтатилган.

30 октябрь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина армияси Россиянинг барча ҳудудларидан тўлиқ олиб чиқилмагунча, Москва музокаралар олиб бормаслигини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко украиналик генераллар таслим бўлиш учун унга қўнғироқ қилишганини айтди