Фото: Getty Images
Украина расмийлари АҚШ томонидан Украина армиясига тақдим этилган дронлар ишламай қолаётганидан ва уларнинг аксарияти радиоэлектрон уруш воситаларини енгиб чиқа олмаслигидан шикоят қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.
Расмийлар, шунингдек, қурилмалар ҳавога кўтарилишида қийинчиликлар кузатилаётганини қўшимча қилган.
“Радиоэлектрон урушлар таъсирида Украинага етказилган аксарият Америка дронлари ўз йўналишидан чиқиб кетган, қулаган ёки ҳатто ҳавога кўтарилишда қийналган. Украина расмийларига кўра, улар тез-тез носозликларга учраган, ишлаши қийин ва қиммат бўлган”, деб ёзади нашр.
Аввалроқ Украинанинг Kyiv Independent нашри украиналик журналистлар Украина Қуролли кучлари дронларининг Харьков вилоятида Россиянинг радиоэлектрон уруши олдида ожиз эканига ишонч ҳосил қилганини қайд этганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади