Фото: AP Photo
Қўшма Штатлар Жанубий Кореяни мудофаа қилишга тўлиқ содиқ ва бунинг учун ҳар қандай воситаларни, жумладан, ядровий қуролни ҳам қўллашга тайёр. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, АҚШнинг тўхтатиб туриш бўйича мажбурияти ўзгаришсиз қолмоқда.
“Улар Америка мудофаа қобилиятининг тўлиқ спектри — оддий ракета тизимлари, ядровий ва илғор ядровий бўлмаган қуроллар билан қўллаб-қувватланади”, деб тушунтирди Остин.
Шу билан бирга, Пентагон раҳбари Жанубий Корея билан кенг кўламли ҳарбий машғулотлар қайта тикланишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу икки давлатнинг “жанговар тайёргарлигини сезиларли даражада кучайтиради”.
Ллойд Остин ва Ким Ён Хён Шимолий Корея бўлинмаларини Россиядан олиб чиқишга чақирган.
“Вашингтон Россияни бу қўшинларни жанговар ҳаракатларда қўллашдан қайтариш учун иттифоқдош ва ҳамкорлар билан ишлашда давом этади, аммо Москва ўз ниятидан воз кечмаслиги эҳтимоли юқори”, дея қўшимча қилган Остин.
Ўз навбатида, Жанубий Корея етакчиси КХДР қўшинларининг Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этиши “Корея ярим оролида хавфсизликка таҳдидларнинг кучайишига олиб келиши мумкинлиги” ҳақида огоҳлантирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!