Фото: picture-alliance/Kyodo
Шимолий Кореядан 8000 га яқин аскар аллақачон Россия-Украина чегарасига етиб келган ва «яқин кунларда» жанговар ҳаракатларда қатнашишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда 31 октябр, пайшанба куни АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен маълум қилди. Унинг сўзларини AP агентлиги келтирмоқда.
Блинкеннинг айтишича, Россия ҳарбийлари шимолий кореялик ҳамкасбларини артиллерия қуроллари ва учувчисиз учоқлардан фойдаланишга ўргатмоқда, шунингдек, бу «кучларни фронт чизиғидаги операцияларда тўлиқ қўллаш ниятида эканликларини кўрсатмоқда». Аввалроқ Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх Шимолий Корея қўшинлари «яқин ҳафталарда Украина яқинидаги Россия қўшинларини кучайтириши»ни айтган эди.
АҚШ Хитойни КХДР аскарлари Россиядан олиб чиқиб кетилишига эришишга чақирди
Қўшма Штатлар Хитойни Россия Федерациясида жойлашган Шимолий Корея қўшинларини доимий жойлаштириш жойларига қайтаришга эришишга чақирди. Вашингтон Хитой ҳукуматидан алоқаларни давом эттираётган Шимолий Корея раҳбариятига босим ўтказишни сўради, деб хабар берди CNN 30 октябр куни номи ошкор этилмаган америкалик расмийларга таяниб.
Улардан бирининг айтишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилиши билан боғлиқ вазият юзасидан бир қатор бошқа давлатларни Пекин билан боғланишга кўндириш ҳақида кўрсатма берган. Бироқ CNN суҳбатдошлари Ғарб расмийлари бу масала бўйича «Хитой Шимолий Кореянинг режаларига халақит бериши юзасидан оптимистик кайфиятда эмаслигини» тан олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...