Фото: Reuters
Польшалик мутахассислар ДНК, 3D принтер ва лой ёрдамида тахминан 400 йил аввал яшаган қиз кўринишини қайта тиклади. Маҳаллий аҳоли орасида Зосиа деб номланган ушбу қиз қолдиқлари 2022 йилда Польшанинг Николай Коперник университети археологлари томонидан аниқланган. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Қолдиқлар бўйин қисмида ўроқ билан маҳкамланган, оёғига эса осма қулф осилган ҳолда аниқланган. Ўша даврда ўроқ ва қулф, шунингдек, қабр ёнидан топилган айрим ёғоч турлари вампирлардан ҳимоя қилувчи сеҳрли хусусиятларга эга деб қаралган.
Зосианинг жасадлари таҳлили шуни кўрсатадики, у вафот этган пайтда 18-20 ёшда бўлган. Қиз ҳушдан кетиш, кучли бош оғриғи ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган касалликдан азият чеккан.
Фото: Reuters
Мутахассислар реконструкцияни 3D принтерда бош суягининг нусхасини яратишдан бошлаган, кейин эса реалистик юзни шакллантириш учун пластилин қатламларини аста-секин кенгайтирган. Юз чуқурлигини баҳолашда суяклар тузилиши жинс, ёш, этник келиб чиқиш ва тахминий вазн маълумотлари билан бирга ҳисобга олинган.
Фото: Reuters
Зосианинг ҳаёти ҳақида оз нарса маълум, аммо мутахассислар, у бой, эҳтимол, аслзода оиладан бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
Фото: Reuters “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Леонид Кучма: Россия билан урушмаслик учун Украина олдида икки йўл бор эди
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Нима учун бадавлат инсонлар доим оддий кийинади?
Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Лукашенко украиналик генераллар таслим бўлиш учун унга қўнғироқ қилишганини айтди
Юк машиналари ҳайдовчилари учун янги тартиб кучга кирди
Венгрия ҳукумати Украинага ноқонуний қурол етказиб беришнинг олдини олганини маълум қилди
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?