Фото: Getty Images
Эрон Исроилнинг ҳужумига жавобан Ироқ ҳудудидан унга жиддий зарба беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Исроил разведкасидаги манбаларга таяниб, Axios портали хабар берди.
Маълумотларга кўра, Теҳрон 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШдаги президентлик сайловларига қадар кўплаб дрон ва баллистик ракеталар ёрдамида операцияни амалга ошириши мумкин. Зарба бериш учун Ироқ ҳудуди танланмоқда. Бу Эроннинг ўз стратегик объектларига Исроилнинг янги ҳужумидан қочишга ёрдам беради.
Америкалик расмийлардан бири Эрон ҳукуматининг яқин вақт ичида зарба бериши тўғрисидаги қароридан бехабар эканликларини билдирди.
Исроилнинг Эронга ҳужуми
26 октябрь кечаси яҳудий давлати армияси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Ракета ишлаб чиқариш заводлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонга олинди. Эрон томони ҳужум қайтарилгани, бироқ “чекланган зарар” етказилганини билдирди. Икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳужум муносабати билан Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Эрон “хато” қилмаслигига ва вазиятни янада кескинлаштирмаслигига умид билдирди ҳамда Исроил зарбалари ўзаро ҳужумларга чек қўйганини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?