Фото: Интерфакс
Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хининг айтишича, Пхеньян Украина можаросида Россияга ёрдам беришга тайёр.
“Ишонтириб айтаманки, биз ғалабали кунгача россиялик ўртоқларимизнинг ёнида туриб берамиз”, деди Чой Сонг Хи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар чоғида.
“Махсус ҳарбий операция бошиданоқ КХДР раиси Ким Чен Ин ҳеч кимга қулоқ солмаслик, Россия армияси ва рус халқини изчил, кучли қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш ҳақида кўрсатма берган”, деди КХДР ташқи ишлар вазири.
Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатлари Киевни қурол-яроғ билан таъминлаш орқали “Украинада уруш узоқ давом этишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда”.
Аввалроқ Шимолий Корея Россияга ҳарбий аскарлар жўнатгани хабар қилинганди.
"Қайд этилишича, Шимолий Корея танланган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини “уларни самарали назорат қилиш ва миш-мишлар билан пухта курашиш учун” изоляцияда сақламоқда", деб ёзди Reuters Жанубий Корея Миллий разведка хизматига таяниб. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?