Репорт.аз
2024 йилнинг 9 ойида Туркияга 41,8 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги маълум қилди.
Вазирилик маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Россия Туркияга сайёҳлар оқими бўйича биринчи ўринни эгаллаган. 2024 йилнинг январь сентябрь ойларида келган россиялик сайёҳлар сони 5 миллион 473 минг 380 нафарни ёки умумий сайёҳлик оқимининг 13,08 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 6 фоизга ўсди.
Биринчи бешликка Россиядан ташқари Германия (5,16 миллион), Буюк Британия (3,68 миллион), Эрон (2,48 миллион) ва Болгария (2,17 миллион) ҳам кирган.
Статистик маълумотларга кўра, сентябрь ойида Россия Туркияга сайёҳлик оқими бўйича ҳам биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринда Германия (772,6 минг киши), учинчи ўринда Буюк Британия (деярли 577 минг). Тўртинчи ва бешинчи ўринларни Эрон (380 минг) ва Болгария (304,3 минг) эгаллаган.
Сентябрь ойида Туркияга жами 6,54 миллион сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилга нисбатан 4,6 фоизга кўпдир.
Аввалроқ 2024 йилда Туркияга 60 миллион сайёҳ келиши кутилаётгани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?