Фото: Anadolu
Пентагон 2024 йил 30 сентябрда якунланган молиявий йилда ҳарбий разведка учун 29,8 миллиард доллар сарфлаганини маълум қилди.
Қисқа баёнотда таъкидланишича, “Ушбу дастур тафсилотлари ёки уни молиялаштиришга оид бошқа ҳеч қандай маълумот берилмайди, чунки улар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан махфий қолади”.
Ўтган йили Қўшма Штатлар ҳарбий разведка учун 27,9 миллиард доллар, 2022 йилда 24,1 миллиард доллар ва 2021 йилда 23,3 миллиард доллар сарфлаган.
Аввалроқ дунё мамлакатлари 2023 йилда ҳарбий харажатлар учун 2,44 триллион доллар сарфлагани маълум қилинганди.
АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Германия, Украина, Франция ва Япония 2023 йилда ҳарбий бюджетга энг кўп маблағ ажратган давлатлар ўнталигига кирган. 2024 йилда ҳам уларнинг армияга тикадиган маблағи фаол ошиши прогноз қилинган.
2023 йилда АҚШнинг ҳарбий соҳага ажратган бюджетида 2,3 фоиз ўсиш кузатилиб, жами 916 миллиард долларни ташкил этган. 296 миллиард долларлик ҳарбий бюджет билан Хитой 6 фоизлик ўсиш қайд этган. Россияда эса бу йўналишдаги бюджет маблағи 24 фоизга ошиб, 109 миллиард долларлик чегарага етган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади