Эфиопия Британия қўшинлари томонидан олиб кетилган хазинани қайтаришга эришди

Фото: “Репорт.аz”
Эфиопия 156 йиллик миллий тарих ва маданий ёдгорлиги — ХIX асрда Британия мустамлакачи қўшинлари томонидан ўғирлаб кетилган император Теводрос II қалқонини қайтаришга эришди.
1867—1868 йиллардаги Англия—Эфиопия уруши пайтида инглизлар Мекдала қалъасини қўлга киритгандан сўнг қалқонни ўлжа сифатида олиб кетишган.
Эфиопия меросини ҳимоя қилиш идораси бир йилдан ортиқ вақтдан бери қалқонни қайтариш учун кураш олиб борди. Қалқон Ньюкаслдаги Аnderson & Garland аукционлари орқали сотувга чиқарилганди. Аммо императорнинг авлоди шаҳзода Эрмиас Саҳле Селассие Хайле Селассие аралашуви туфайли аукцион бекор қилинди.
Аддис-Абебада осори-атиқани бир вақтлар инглизлар билан жанг қилган эфиопияликларнинг авлодлари, шу жумладан, Эфиопия қаҳрамонлари — антик давр ватанпарварлари уюшмаси раисининг ўғли ва Эфиопияни ҳимоя қилиш идораси бош директори Даниэль Жоте Месфин кутиб олди.
Ушбу воқеа Эфиопияда тарихий ҳисобланади, чунки қалқон Теводрос II меросининг рамзи бўлган миллий мероснинг муҳим қисмини ифодалайди.

Изоҳлар 0
…