Испанияда фожиали сув тошқини кўлами ошиб бормоқда, расмийлар 205 кишининг ўлимини қайд этган. Қутқарув ишлари давом этар экан, қурбонлар рўйхати кўпайиши мумкин.
Испания кучли сув тошқини қурбонлари учун мотам тутмоқда: қиролликда 2 ноябрга қадар миллий мотам эълон қилинган. Шу билан бирга, мамлакат жануби-шарқидаги табиий офатдан жабр кўрган ҳудудлардан қурбонлар сони бўйича янгиланган маълумотлар келиб тушмоқда. Ҳозиргача энг кўп ўлим Валенция минтақасида – 202 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Расмийларнинг эслатишича, бедарак йўқолганлар бор ва бу қурбонлар сонини орттириши мумкин. Сув тошқинлари Испания жануби-шарқидаги аҳоли пунктларида вайронагарчиликлар келтириб чиқарган.
Синоптикларнинг таъкидлашича, ҳозирги сув тошқини Испанияда 1957 йилдан бери энг ҳалокатлиси бўлди. Улар жабрланган ҳудудларга яна ёмғир ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?