Фото: Ichiro Ohara/Yomiuri Shimbun/AP Photo/picture alliance
Хитой Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларни ўз иши деб ҳисобламайди. «Россия ва КХДР икки мустақил ва суверен давлатдир ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш фақат шу икки давлатнинг иши», — деди Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лин Жианг 1 ноябр, жума куни Пекиндаги брифингда.
Лин Жианг, шунингдек, «Хитой Москва ва Пхенян ўртасидаги икки томонлама алмашинув ва ҳамкорликдаги ўзига хос вазиятдан хабардор эмаслигини» қўшимча қилди. Пекин ҳали ҳам «томонлар вазиятни юмшатишга интилиб, Украина инқирози (Россиянинг Украинага қарши уруши)га сиёсий ечим йўлида ҳаракат қилади, деб умид қилмоқда», дея хабар берди у.
АҚШ Хитойни КХДР аскарлари Россиядан олиб чиқиб кетилишига эришишга чақирди
Қўшма Штатлар Хитойни Россия Федерациясида жойлашган Шимолий Корея қўшинларини доимий жойлаштириш жойларига қайтаришга эришишга чақирди. Вашингтон Хитой ҳукуматидан алоқаларни давом эттираётган Шимолий Корея раҳбариятига босим ўтказишни сўради, деб хабар берди CNN 30 октябр куни номи ошкор этилмаган америкалик расмийларга таяниб.
Улардан бирининг айтишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам Шимолий Корея қўшинларининг Россияга юборилиши билан боғлиқ вазият юзасидан бир қатор бошқа давлатларни Пекин билан боғланишга кўндириш ҳақида кўрсатма берган. Бироқ CNN суҳбатдошлари Ғарб расмийлари бу масала бўйича «Хитой Шимолий Кореянинг режаларига халақит бериши юзасидан оптимистик кайфиятда эмаслигини» тан олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?