date
views 63

Қирғизистон криптовалютани қонунийлаштирмоқчи

Қирғизистон криптовалютани қонунийлаштирмоқчи
Фото: Unsplash
Қирғизистон иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги мамлакатда криптовалютани қонунийлаштириш ташаббусини илгари сурди. Вазирлик тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этди.

Қонун лойиҳасига кўра, «Виртуал активлар тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга тегишлича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади, жумладан:

- криптобанк Қирғиз Республикаси Миллий банки криптобанк лицензияси асосида фаолият юритади;
- мамлакат қонунчилигига «криптобанк», «криптобанк фаолияти» ва «криптобанк амалиётлари» каби тушунчалар киритилади.

Таъкидланишича, криптобанк жорий этилгач криптовалюталардаги транзакциялар ҳажми ошиб, солиқ тушумлари кўпаяди. Шунингдек, молиявий технологиялар соҳасида янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда, бу эса молиявий инновациялар марказларидан бири сифатида мамлакатнинг мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон криптовалютани қонунийлаштирмоқчи