Фото: “РИА Новости”
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг Украина 2024 йилда алмашиш учун таклиф қилинган айрим украиналик ҳарбий асирларни қабул қилишдан бош тортганини айтди.
ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги жорий йилда Украина томонига 935 нафар украиналик ҳарбий асирни алмашиш учун таклиф қилган, бироқ Киев атиги 279 кишини қабул қилишга рози бўлган.
Захарованинг таъкидлашича, Киев Чернобил АЭС хавфсизлик бўлинмаси, шунингдек, бир нечта ҳудудий мудофаа бригадалари - 102, 111, 118 ва 126 маҳбусларни қабул қилишдан бош тортмоқда.
Россия ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Москва “асирларни алмашиш масаласи бўйича мулоқотни ҳеч қачон рад этмаган”.
Захарованинг баёнотлари фонида Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Татьяна Москалкова Украинани ижтимоий тармоқлар орқали “конструктив мулоқотга қайтишга ва маҳбуслар алмашинувини тезлаштиришга” чақирган.
Украина расмийлари бу баёнотларга ҳозирча изоҳ бермаган.
Meduza нашрининг қайд этишича, Захарованинг Россия томонидан алмашиш учун таклиф қилган украиналик ҳарбий асирлар сони ҳақидаги маълумотлари Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига тўғри келмайди. Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган расмий хабарларга кўра, Россия ва Украина 2024 йил бошидан буён тўққиз марта асир алмашган. Бу вақт ичида Россия 1116 нафар украиналик ҳарбий асирни Украинага ўтказган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади