Фото: AP
Google Maps хариталари янгиланганидан кейин Украинадаги ҳарбий объектларнинг сунъий йўлдош тасвирлари ошкор бўлиб қолди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрий Коваленко маълум қилди.
«Вазиятни тасаввур қилинг. Google хариталарни янгилаб, ҳарбий тизимларимизнинг жойлашувини кўрсатадиган расмларни жойлаштирди (аниқ айтмайман). Буни тезда тузатиш учун улар билан боғландик, аммо уларда дам олиш кунлари, бунга вақт йўқ», деб ёзди Коваленко ижтимоий тармоқда.
Расмийнинг қўшимча қилишича, Россия нашрлари аллақачон бу суратларни «фаол тарқата бошлаган». Хусусан, Z-каналлар Google Maps иловасидан Украина ҳарбий иншоотлари хариталари скриншотларини чоп этган.
Коваленко сўзларига кўра, Google вакиллари янгиланган сунъий йўлдош суратларига жамоатчиликнинг муносабатидан сўнг, Украина расмийлари билан боғланган.
«Улар ҳарбий тизимларимизнинг жойлашуви тасвирлари билан боғлиқ вазиятни тўғирлаш устида ишлаётганини айтишмоқда», деб қўшимча қилди у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади