
Фото: Reuters
Сув тошқинидан катта зарар кўрган Валенсия чеккасидаги Пайпорта шаҳрининг юзлаб аҳолиси ҳукумат амалдорларининг ташрифи чоғида норозилик намойиши ўтказди, деб хабар берди Reuters.
Баъзи намойишчилар Испания қироли Филипп ва қиролича Летисияга лой отган. Бош вазир Педро Санчес ҳам ҳужумга учраган, у зудлик билан эвакуация қилинган.
Намойишчилар «Қотиллар!» деб ҳайқирган ва қирол оиласидан шу вақтгача қаерда бўлганини, нега олдинроқ келмаганини сўраган. Хабарга кўра, қирол оиласи аъзолари «хотиржамликни сақлаб», маҳаллий аҳоли билан гаплашишга ҳаракат қилган.
Охирги маълумотларга кўра, Испанияда сув тошқинлари оқибатида 217 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар ҳануз бедарак йўқолган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар