09:23 / 04.11.2024
78

АҚШ Эронни огоҳлантирди: “Исроилга ҳужум қилсангиз, уни тўхтата олмаймиз”

АҚШ Эронни огоҳлантирди: “Исроилга ҳужум қилсангиз, уни тўхтата олмаймиз”
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Эронни Исроилга қарши янги ҳужум қилишдан огоҳлантирди. Акс ҳолда Қўшма Штатлар Исроилнинг жавоб зарбасини тўхтатишга қодирмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Axios хабар берди.

"Биз Исроилни тўхтатиб қола олмаймиз ва Исроилнинг кейинги ҳужуми аввалгиси каби аниқ ва мақсадли бўлишига ишонч ҳосил қила олмаймиз", деган АҚШ мулозими.

У тегишли хабар Вашингтондан Швейцария орқали Теҳронга етказилганини айтди. Агар зарбалар Ироқ ҳудудидан амалга оширилса, Исроил ҳам жавоб ҳужуми уюштириши мумкин.

Ҳаммаси ҳужумнинг қанчалик оммавий бўлишига ва унинг натижаларига боғлиқ бўлади, деди Axios’га Исроил расмийларидан бири.
Таъкидланишича, 26 октябрь кунги Исроилнинг Эронга ҳужуми АҚШ билан бир неча ҳафталик маслаҳатлашувлар ва зарбалар мақсади муҳокамаларидан сўнг содир бўлди.

Исроилнинг Эронга ҳужуми

26 октябрь кечаси яҳудий давлати армияси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Ракета ишлаб чиқариш заводлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонга олинди. Эрон томони ҳужум қайтарилгани, бироқ “чекланган зарар” етказилганини билдирди. Икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Ҳужум муносабати билан Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Эрон “хато” қилмаслигига ва вазиятни янада кескинлаштирмаслигига умид билдирди ҳамда Исроил зарбалари ўзаро ҳужумларга чек қўйганини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Эронни огоҳлантирди: “Исроилга ҳужум қилсангиз, уни тўхтата олмаймиз”