10:10 / 04.11.2024
37

Молдовадаги президентлик сайловларида Санду ғалаба қозонди

Молдовадаги президентлик сайловларида Санду ғалаба қозонди
Фото: Dumitru Doru / EPA / ТАСС
Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду 3 ноябр, якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида рақиби, мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александру Стояногло устидан ғалаба қозонди. Бу овозларнинг 98 фоиздан ортиғини санаб чиққан Марказий сайлов комиссияси маълумотларидан келиб чиқади.

Санду 54,94 фоиз овоз олган, мухолифатдаги россияпараст Социалистлар партияси вакили Стояногло эса 45,06 фоиз овоз олган. Бир мунча вақт олдин Стояногло етакчилик қилган, бироқ Санду партияси чет элда яшовчи сайловчиларнинг овозлари ҳисоблаб чиқилгандан кейин тенденция ўзгариши мумкинлиги ҳақида «бироз оптимизм» билдирди, деб таъкидлади AFP.

«Молдова, бугун сизлар ғалаба қозондингиз, биз биргаликда бирлигимиз, демократиямиз ва муносиб келажакка содиқлигимизни намойиш қилдик», деб ёзди Санду X ижтимоий тармоғида.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, президентлик сайловининг иккинчи босқичида деярли 1,7 миллион киши, яъни сайловчиларнинг 54 фоиздан ортиғи овоз берди.

Санду биринчи турда ғалаба қозонди, аммо у тўғридан тўғри ғалаба қозониш учун мутлақ кўпчилик овозларни ололмади. Молдовадаги президентлик сайловлари мамлакатнинг келажакдаги ташқи сиёсати европапараст ёки россияпараст бўлишини белгилаб беради, деб таъкидлайди AFP.

Молдова КС ЕИга интеграция бўйича референдум натижаларини маъқуллади

Молдова Конституциявий суди (КС) 31 октябр куни мамлакатнинг Европа интеграцияси бўйича ўтказилган референдум натижаларини маъқуллади. Референдум 20 октябр куни президентлик сайловлари билан бир вақтда бўлиб ўтди. Фуқаролар қуйидаги саволга жавоб беришлари керак эди: «Сиз Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Конституцияга киритилган ўзгартиришларни қўллаб-қувватлайсизми?».

МСК маълумотларига кўра, референдумда сайловчиларнинг 50,72 фоизи қатнашган. 1 миллион 532 минг 264 нафар сайловчи бюллетен олди, овоз беришда 1 миллион 531 минг 392 нафар сайловчи иштирок этди. 1 миллион 488 минг 874 нафар сайлов бюллетенлари яроқли деб топилди. Улардан 749 минг 719 нафари (50,35 фоизи) Европа интеграцияси тўғрисидаги қоидани қўллашни ёқлаб, 739 минг 155 нафари (49,65 фоиз) қарши овоз берди. Натижада Европа интеграцияси тарафдорлари бир фоиздан камроқ фарқ билан ғалаба қозонди.

Референдумдан сўнг Молдова Республикаси Коммунистлар партияси (МРКП) республика Олий судида ўз натижаларига эътироз билдирди. МРКП аъзолари овозларни қайта санашни талаб қилишди. Мурожаат кўриб чиқиш учун қабул қилинди, бироқ Конституциявий суд партияни жараён иштирокчиси деб ҳисоблашни рад этди. Натижаларни бошқа мухолиф кучлар, жумладан Молдова социалистлар партияси ҳам тан олмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдовадаги президентлик сайловларида Санду ғалаба қозонди