Фото: Getty Images
Британиялик икки аёл орадан 55 йил ўтиб, туғуруқхонада алмашиб қолишганини билишди. Бу мамлакат соғлиқни сақлаш тизими тарихида янги туғилган чақалоқларнинг алмашиб қолиши расман тасдиқланган биринчи ҳолат, деб ёзди BBC.
Клэр ва Жессика алмашиб қолишганини Жессиканинг акаси — Тони топширган ДНК-тестдан билишди. 2022 йилда Клэр ҳам ДНК-тест топшириб, натижасидан ажабланди.
Аёллар 1967 йилда — Клэр тахминан соат 22:20 ларда, Жессика орадан бир неча соат кейин, ярим тунда дунёга келган. Кейинги куни эрталаб Клэрнинг онасига ўз биологик қизи ўрнига Жессикани топширишган. Таъкидланишича, оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан чақалоқнинг сочлари сариқроқ эди, аммо яқин қариндошлари орасида сариқ сочлилар бўлгани учун аёл бунга кўп эътибор қаратмаган.
Миллий соғлиқни сақлаш жамғармаси хатолик ўтганига иқрор бўлди. «Камёб ва мураккаб» дея баҳоланган ҳодиса бўйича томонлар музокарага киришган: алмашиб қолган «чақалоқлар»га бадал пули тўлаб берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади