Фото: Reuters
Россия Украинага қарши урушга жалб этиши мумкин бўлган Шимолий Кореядан келган аскарлар Украина армийсининг нишонига айланди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) маълум қилди.
“КХДРнинг биринчи ҳарбийлари аллақачон Курск вилоятида ўққа тутилган”, дейди Украина (МХМК) қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко. У воқеа тафсилотларини очиқламаган.
Айни пайтда, Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Россия армияси билан 169 та ҳарбий тўқнашув содир бўлган.
“Кеча душман Украина бўлинмалари ва аҳоли пунктлари позицияларига учта ракета ҳужуми уюштирди, шунингдек, 90 та ҳаво ҳужуми уюштирди, шу жумладан, 142 та бошқариладиган бомбалар улоқтирилди, 4400 дан ортиқ ҳужумни амалга оширди, шундан 98 таси кўп ракета тизимларини ишга туширди ва уларни енгиш учун 1564 та камикадзе дронлардан фойдаланди”, дейилади Украина томонининг баёнотида.
Украина Бош штаби Харьков йўналишида россияликлар Волчанск ҳудудида тўрт марта ҳужум операцияларини ўтказган, Купянск йўналишида эса 16 та тўқнашув қайд этилганини таъкидлаган.
Аввалроқ КХДР ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хининг Пхеньян Украина можаросида Россияга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.
“Ишонтириб айтаманки, биз ғалабали кунгача россиялик ўртоқларимизнинг ёнида туриб берамиз”, деди Чой Сонг Хи Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар чоғида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
Эрон инсониятга таҳдид юзага келса, ядровий доктринани ўзгартириши мумкин
Флориан Филиппо: “Биз Европа иттифоқдан чиқиб кетишимиз ва уни йўқ қилишимиз керак!”
Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади
Эрдўғон Яқин Шарқ давлатларини Исроилга қарши бирдамликка чақирди
Шанба куни Ҳусанов суперклуб кўригидан ўтади...
Рўзиқул Бердиев: "Тарихий воқеа сабабчиси бўлганимиздан мамнунман"
Президент тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясига оид таклифлар билан танишди