20:55 / 04.11.2024
25

Ҳиндистонда автобус дарага қулаши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда автобус дарага қулаши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди
Фото: Times of India
Ҳиндистон шимолидаги Марчула шаҳри яқинида автобус қарийб 200 м баландликдан дарага қулаб тушди. Натижада камида 36 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Times of India.

Фавқулодда ҳолат Уттаракханд штатида содир бўлган, автобусда 45 киши бўлган. Камида беш киши бедарак йўқолган. Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотларига кўра, яна бир неча киши жароҳатланган ва даволаниш учун яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Маҳаллий аҳоли қутқарувчиларга вайроналар остида қолган йўловчиларни топишда ёрдам бермоқда.

Расмийлар жабрланувчиларга товон пули тўлашни буюрди, дея NDTV телеканали хабар берди. Воқеа сабаблари юзасидан ҳам тергов бошланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда автобус дарага қулаши оқибатида 36 киши ҳалок бўлди