Фото: Depositphotos
Россиянинг Краснодар ўлкаси, шунингдек, Москва ва Владимир вилоятларидан болалар боғчалари ва мактаблардаги болаларнинг Коксаки вируси билан касалланганлиги ҳақида Роспотребнадзорга тез-тез хабарлар келиб тушмоқда.
Юқоридаги вилоятлар аҳолиси инфекциянинг тарқалишидан шикоят қилиб, бунда Коксакини Туркиядан олиб келиши мумкин бўлган рус сайёҳларини айблаган.
“Роспотребнадзор ҳудудларда Коксаки вируси аниқлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг мактаб ва боғчаларда эрталабки филтрлаш тартиб-қоидаларининг бажарилишини назоратга олди”, дея хабар берди департамент матбуот хизмати.
Филтрлар иситма, йўтал, бурун оқиши ва шу каби касаллик белгиларини текширишни ўз ичига олади. Агар улар аниқланса, бола тузалиб кетгунга қадар жамоадан ажратилади.
“Роспотребнадзор боласида касалликнинг клиник белгилари бўлган ота-оналарнинг эътиборини дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилишга қаратади”, дейилади хабарда.
Идора, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтган.
Коксаки — бу иситма ва тошма пайдо бўлиши билан тавсифланган касаллик тури. Унинг манбаи фақат одам, хусусан, касал ёки соғлом ташувчи ҳисобланади. Кўпинча мазкур вирус сув, озиқ-овқат, ифлос ўйинчоқлар ва қўллар орқали ёш болаларга таъсир кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...