Фото: Getty Images
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Дамашқ халқаро аэропорти йўлида жойлашган ас-Сайида Зайнаб ҳудудининг жануби-шарқий чеккасига ҳужум қилди.
Al-Hadat телеканали хабар беришича, Ал-Мазор ҳудудида Сурия армияси томонида жанг қилаётган “Ҳизбуллоҳ” тузилмалари лагерлари яқинида бир неча портлаш овозлари эшитилган.
Зарбалар оқибатида юзага келган йўқотишлар ва моддий зарар ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 52 та давлат ҳамда иккита халқаро ташкилотнинг Исроилга қарши қурол эмбаргосини жорий этиш мурожаатидан иборат мактубини топширгани хабар берилганди.
Мактубда босиб олинган Фаластин ҳудудларида, шунингдек, Ливан ва Яқин Шарқнинг бошқа ҳудудларида зўравонлик кучайиши ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилишидан чуқур хавотир билдирилган.
Исроил ҳаракатлари оқибатида қурбонлар орасида аёллар ва болалар сони ортаётгани қайд этилган. Ушбу хавфли тенденцияни тўхтатиш учун фавқулодда чоралар кўриш зарурлиги таъкидланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...