Фото: AFP
Россия Украинага қарши урушга йўл олган КХДР аскарларига ҳар ой 2 минг доллардан тўлайди. Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий разведкаси маълумотларига таяниб, The Korea Herald хабар берди.
Разведка маълумотларига кўра, фронтга камида 10 минг нафар Шимолий кореялик аскарлар ташланади.
Ҳарбий хизматчилардан ташқари Россияда тўрт мингга яқин КХДР ишчилари мавжуд. Уларнинг ўртача маоши ойига 800 долларни ташкил этмоқда.
Россия, шунингдек, КХДРнинг ўз ҳосили етмаётгани туфайли мамлакатга гуруч юборишни бошлаши мумкин. Москва Пхенянга йилига 600-700 тонна гуруч юбориши кутилмоқда — бунга қадар КХДРга 50-100 тонна гуруч жўнатилар эди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен октябр охирларида 8 мингга яқин Шимолий Корея аскарлари Курск областига келиб жойлашганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон яқин кунларда ушбу қўшинлар жанговар ҳаракатларда иштирок этишини кутмоқда.
Россия президенти Владимир Путин КХДР аскарлари Украина билан чегарага жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотни на тасдиқлади ва на рад этди.
Июн ойида Россия президенти Владимир Путин ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. Шундан сўнг, Жанубий Корея матбуоти КХДР Украина билан жанг қилиш учун Россияга 12 минг аскар юборилгани ҳақида ёзди. Кейинроқ Шимолий Корея аскарларининг Узоқ Шарқдаги машғулотлари акс этган видео пайдо бўлди. КХДР Россияга ҳарбий хизматчилар юборилиши ҳақидаги хабарларни миш-миш деб атади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...