Букмекерлар Трампнинг сайловдаги имкониятларини 61 фоизга баҳоламоқда

Фото: AFP
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозониш эҳтимоли 61 фоизни ташкил этади. Буни Polymarket букмекерлик агентлиги маълумотлари тасдиқламоқда.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Трампнинг президентлик учун курашдаги рақиби Камала Ҳарриснинг имкониятлари 39 фоизга баҳоланмоқда. Оқ уй собиқ раҳбарининг ғалабасига тикилган пуллар миқдори қарийб 1,3 миллиард долларни, амалдаги вице-президентники эса 808 миллион долларни ташкил этади.
5 ноябрь куни АҚШда навбатдаги умумий сайловлар бўлиб ўтади. Улар президентни, Сенатнинг учдан бир қисмини ва АҚШ Конгрессининг бутун Вакиллар палатасини, шунингдек, 11 штат ва 2 ҳудуд губернаторларини сайлайдилар. Республикачи номзод Дональд Трамп ва АҚШнинг ҳукмрон Демократик партияси вакили Камала Ҳаррис давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда.
Трамп 2017-2021 йилларда АҚШнинг 45-президенти сифатида бу лавозимда фаолият юритган. У 2020 йилги президентлик сайловларида демократ Жо Байденга ютқазди ва энди Оқ уйга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Камала Ҳаррис 2021 йилнинг январидан бери АҚШ вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозониш эҳтимоли 61 фоизни ташкил этади. Буни Polymarket букмекерлик агентлиги маълумотлари тасдиқламоқда.

Изоҳлар 0
…