Фото: Flash90
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакат мудофаа вазири Йоав Галлантни лавозимдан озод этди. Бу ҳақда Times of Israel хабар берди.
Маълум қилинишича, Галлант ўрнига Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац тайинланади. Гидеон Саар бўлса мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайди.
«Урушнинг дастлабки ойларида ўзаро ишонч бор эди ва жуда самарали ишлар амалга оширилди, аммо сўнгги ойларда мен ва мудофаа вазири ўртасидаги ишончга дарз кетди», — дейди Нетаняҳу.
Унинг айтишича, Галлант Вазирлар маҳкамаси кўрсатмаларига зид бўлган қарорлар қабул қилган ва баёнотлар берган. Нетаняҳу ҳукуматнинг аксарият аъзолари унинг қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрелда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мудофаа вазири Йоав Галантни истеъфога чиқариш ҳақидаги қарорини бекор қилганди. Вазирлар маҳкамаси раҳбари ўшанда мудофаа вазири билан «барча жабҳаларда суткада 24 соат бирга» ишлаётганини ва «ихтилофларни четга суриш»га қарор қилганини билдирган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...