Фото: AP
Полша ҳуқуқ-тартибот органлари АҚШ ва Канадага йўл олган йўловчи ҳамда юк самолётлари бортидаги посилкаларни ёқишни режа қилишда гумонланган тўрт кишини қўлга олди, деб хабар беради Financial Times. Қўлга олинган фуқароларнинг шахси очиқланмаган.
Полша прокуратураси қўпорувчиликка тайёргарлик кўришга алоқадор яна икки гумонланувчини ҳибсга олиш бўйича халқаро ордер берилганини маълум қилди. «Мазкур иш бўйича тергов давом этмоқда», — дейилади идора хабарида.
Июл ойида Германия ва Буюк Британия компанияларининг омборларида электр массажёрли посилкалар ёниб кетганди — уларнинг ичида магний асосидаги тез алангаланувчи модда бўлган. Шу каби ҳолатларнинг бири Лейпциг аэропортидаги DHL логистика марказида бевосита парвоздан олдин юз берган, яна бир ҳолатда эса Бирмингемда Литва орқали етказилган посилка ёниб кетган. Кейинроқ The Guardian Британия Терроризмга қарши кураш бўйича миллий бошқармаси юқоридаги воқеаларга Россия махсус хизматларининг алоқадорлиги бўйича текширувларни бошлаганини маълум қилди.
«Ҳужумлар ортида Россия ҳарбий разведкаси турибди», — дейди Литва президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кястутис Будрис. Полша Миллий прокуратураси ҳам Россия махсус хизматларининг қўпорувчилик ҳаракатларига алоқадорлигини маълум қилди. Идоранинг қайд этишича, Лейпциг ва Бирмингемдаги ҳолатлар АҚШ ҳамда Канадага учадиган самолётлар бортида ёнғин уюштириш уриниш бўлган.
Литва полицияси ёнувчан тўртта қурилмани юборишга уринган гумонланувчини қўлга олган, уларнинг икктаси DHL орқали Вилнюсга жўнатилиши керак бўлган. Қўлга олинган шахс ўзини Игор Прудников деб таништирган, аммо кейинроқ тергов давомида унинг ҳақиқий исми Александр Сурановас экани ва у РФ махсус хизматлари манфаати йўлида ҳаракат қилгани аниқланган.
Россия томони барча айбловларни рад этмоқда. РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ғарб махсус хизматларининг ушбу хабарларини «асоссиз бўҳтон» деб атаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...