13:54 / 06.11.2024
54

Исроилда мудофаа вазири истеъфоси ортидан намойишлар бошланди (видео)

Исроилда мудофаа вазири истеъфоси ортидан намойишлар бошланди (видео)
Фото: Flash90
Исроил мудофаа вазири Йоав Галант 6 ноябрь куни истеъфога чиқиши ортидан Қуддус ва Тель Авивда минглаб одамлар намойишга чиқди. Улар бош вазир Биньямин Нетаньяхуга қарши чиқиб, Ғазода ҲАМАС томонидан гаровга олинган исроилликларни қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Маълум қилинишича, Тель Авивда полиция намойишчиларни тарқатиш учун ёқимсиз ҳидли кучли сув оқимларидан фойдаланган. Мухолифат етакчиларидан бири Яир Лапид фуқароларни кўчага чиқишга чақирган. У уруш авжига чиққан пайтда Галантнинг истеъфосини “телбалик” деб атаган.



Йоав Галант муносабати

Истеъфодаги мудофаа вазири Исроил ҳукуматини гаровдагиларни ватанига соғ-омон қайтаришга чақирди.

"ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилган ўғил-қизларимизни қайтариш бизнинг маънавий ва ахлоқий бурчимиздир. Буни иложи борича тезроқ, улар тириклигида қилишимиз керак", деди у.

Фото: The Times of Israel
Галант гаровга олинганларни қайтариш мумкинлиги, аммо бу “оғриқли муросаларни” талаб этишини айтди.

"Исроил давлати бу келишувларга қандай бардош бера олишини, Исроил армияси эса бунинг учун хавфсизликни қандай таъминлай олишни билади", деди Галант.
Исроил президенти баёноти

Getty Images
Президент Исхак Герцог уруш даврида юзага келиши мумкин бўлган сиёсий тартибсизликлардан огоҳлантирди.

"Исроилга керакли сўнгги нарса — уруш кетаётган пайтда тўнтариш ва бурилиш", деди сиёсатчи.
У мамлакат хавфсизлиги “ҳар қандай ўй-фикрдан устун” бўлиши кераклигини айтди.

"Мамлакат раҳбариятининг вазифаси ҳозирги даврда катта масъулият билан ҳаракат қилиш", дея таъкидлади у.

АҚШнинг аноним мулозими Вашингтонда Галантнинг истеъфоси ва бундай қарорга нима сабаб бўлгани борасида “саволлар мавжудлигини” таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилда мудофаа вазири истеъфоси ортидан намойишлар бошланди (видео)