Россия томони илк бор АҚШ сайловлари натижаларига изоҳ берди.
Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ сайловларининг дастлабки натижалари бу давлатнинг ички иши бўлиб қолаётганини айтди ва баъзи россиялик сиёсатчиларнинг Доналд Трампнинг эҳтимолий ғалабасига оптимистик муносабатини унинг «халқаро майдондаги тинчликка интилишлари» билан изоҳлади.
Песков, шунингдек, Владимир Путин Трампни ғалабаси билан табрикламоқчи ёки йўқлигини билмаслигини айтди.
«Унутмайликки, гап давлатимизга қарши урушда бевосита ва билвосита иштирок этаётган нодўстона давлат ҳақида кетмоқда», деди у эрталабки брифингда.
«Январда нима бўлишини кўрамиз. Биз асосан кун тартибимиздаги мавзулар бўйича баёнотлар, улар келганда ва биринчи аниқ қадамлар бўйича хулоса чиқарамиз», — дея қўшимча қилди Песков. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...