Фото: AP
Американинг Финикс шаҳри чеккасида аэропорт яқинида кичик бизнес самолёти автомобиль устига қулаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб Associated Press хабар берди.
“Кичик самолёт шаҳар четидаги Феникс аэропортидан ҳавога кўтарилганидан сўнг автомобиль устига қулаб тушди, натижада беш киши ҳалок бўлди”, дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, гап Honda HА-420 енгил бизнес-жет самолёти ҳақида кетмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, самолёт бортида беш киши бўлган, бироқ фақат самолётдаги йўловчилар ҳалок бўлганми ёки автомобилдагилар орасида ҳам қурбонлар бўлгани ҳақида хабар берилмаган.
Ҳолат юзасидан Федерал авиация бошқармаси, Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва Меса органлари текширув ўтказишини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...