Фото: Getty Images
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден администрацияси республикачи Дональд Трамп Оқ уйга қайтиши олдидан Украинага 6 миллиард доллардан ортиқ сўнгги ёрдам пакетини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Politico хабар берди.
Администрациядаги икки аноним манбага кўра, бу демократларнинг Украина учун мавжуд бўлган ягона варианти. Киевга бу ёрдамни тезкор юборишдаги тўсиқ шундаки, АҚШ фақат мавжуд асбоб-ускуна ва техникаларни жўнатиш имкониятига эга. Янгиларнини ишлаб чиқариш эса вақт талаб қилади. Мавжуд ўқ-дориларни юборишга Пентагон қаршилик ҳам қилиши мумкин, сабаби бу унинг ҳарбий шайлигига таъсир қилади.
“Муаммолар жуда катта. Одатда, ёрдам пакети эълон қилинганч, ўқ-дорилар ва жиҳозларнинг Украинага етиб бориши учун бир неча ой вақт кетади. Шу сабабли, яқин ҳафталарда эълон қилинадиган ҳар қандай ёрдам тўлиқ етказиб берилиши Трамп маъмурияти даврига тўғри келади. Бундан ташқари, янги сайланган президент юкларни манзилга етиб боришидан олдин тўхтатиб қўйиши мумкин”, дейилади хабарда.
Трампнинг Украинага кўрсатилаётган ёрдамни танқид қилиши, охир-оқибат иттифоқчиларни музлатилган Россия активларидан олинган 48 миллиард долларга яқин фоизни Украинага қайта тиклаш ва қурол-яроғ сотиб олиш учун кредит сифатида беришга ундади. Байден маъмурияти ушбу маблағдан Киевга тахминан 20 миллиард доллар миқдорида кредит ажратишни ваъда қилган, бироқ бу ваъданинг тақдири, кўп нарсалар сингари, ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Politico нашрининг эслатишича, апрель ойидаги Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам пакетидан қолган маблағлар икки йўналишда тақсимланган. Жумладан, 4,3 миллиард доллар мавжуд захираларни тўлдиришга, 2,1 миллиард доллар АҚШ мудофаа компаниялари билан шартномалар бўйича қурол етказиб беришни молиялаштиришга.
Европа Иттифоқи мамлакатлари Трампнинг АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани фонида Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди