Фото: NASA
Американинг NASA космик агентлиги Юпитер сайёрасининг юқори аниқликдаги суратларини намойиш қилди. Сайёранинг суратлари Juno космик аппарати томонидан олинган.
Космик қурилма 2016 йил июль ойидан бери сайёра орбитасида, унинг миссияси 2025 йил 15 сентябрда якунланиши керак. Juno миссиясининг мақсади Юпитернинг келиб чиқиши ва эволюциясини тушунишдан иборат. NASA’нинг таъкидлашича, қурилма биринчи куннинг ўзидаёқ газ гиганти ҳақидаги тасаввурларни ўзгартирди.
Фото: NASA
Сўнгги яқинлашувда Juno Юпитернинг бешинчи йирик йўлдоши Амалтея ёнидан учиб ўтди ва сайёрадаги мураккаб об-ҳаво шароитларини акс эттирувчи тасвирларни олди.
Juno миссиясига қўшимча равишда, келажакда Юпитерни ўрганишга иккита янги космик дастур мўлжалланган: Европа космик агентлигининг JUICE дастури 2031 йилда Каллисто йўлдошига етиб келади, NASA’нинг Europa Cлиппер дастури эса 2030 йилда келиб, асосан сайёра йўлдошларини, хусусан Европани ўрганишга эътибор қаратади. Juno аппаратининг Юпитер билан кейинги яқинлашуви 25 ноябрга режалаштирилган.
Фото: NASA
Фото: NASA
Фото: NASA
Фото: NASA “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди