14:56 / 07.11.2024
60

“Ҳизбуллоҳ” етакчиси: “Исроил билан дипломатик келишув бўлмайди”

“Ҳизбуллоҳ” етакчиси: “Исроил билан дипломатик келишув бўлмайди”
Фото: Видеодан кадр
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг янги тайинланган раҳбари Наим Қосим Исроил билан дипломатик келишув бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Ливаннинг Ал Манар телеканали хабар берди.

Уруш Исроил Ливанга қарши тажовузини тўхтатгандагина тугайди ва шундагина биз Ливан парламенти раҳбари Набих Берри воситачилигида билвосита музокараларга рози бўламиз”, деди Қосим видеомурожаатида.

У АҚШдаги президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонганига ҳам муносабат билдирди.

“Ҳизбуллоҳ” Америка сайловлари асосида режа тузмайди. Улар биз учун ҳеч қандай қийматга эга эмас. Бунинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу умумий сиёсий йўналишга таъсир қилмайди, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни тўхтата олмайди, деди у.

Наим Қосим Исроил бош вазирининг Яқин Шарқ харитасини ўзгартириш учун қуйидаги мақсадларни кўзлаётганини таъкидлади: “Ҳизбуллоҳ”ни йўқ қилиш, Ливанни босиб олиш ва уни босиб олинган Яҳудия ҳамда Самарияга ўхшаш ҳудудга айлантириш.

“Ҳизбуллоҳ” раҳбари гуруҳ Исроилга қарши урушга тайёргарлик кўргани ва унинг сафида “душманга қарши курашишга ўргатилган ўн минглаб жангчилар” борлигидан огоҳлантирди.

"Биз Исроилни жанг майдонида ғолиб эмас, мағлуб эканини тўла-тўкис англашга мажбур қиламиз ва бу мағлубият унинг ўз мақсадларига эришишига тўсқинлик қилади", деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” етакчиси: “Исроил билан дипломатик келишув бўлмайди”