16:06 / 07.11.2024
77

Германияда ҳукмрон коалиция парчаланди

Германияда ҳукмрон коалиция парчаланди
Фото: PisOne
Германияда ҳукмронлик қилаётган Германия Социал-демократик партияси (ГСДП), Эркин демократик партия (ЭДП) ва “Иттифоқ-90”/“Яшиллар”дан ташкил топган “светофор коалицияси” парчаланиб кетди. Канцлер Олаф Шольц 15 январь куни бундестагда ҳукуматига ишонч масаласини овозга қўймоқчи. У шу орқали март ойида муддатидан олдин сайлов ўтказилишига эришмоқчи. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Шольц вице-канцлер Роберт Ҳабек билан ҳамфикр эканини билдирди. Ҳабек Германия келажакдаги сиёсий йўналиш масаласида тезда аниқлик киритиши зарурлигини айтганди. Рождествога бир неча ҳафта қолган ҳолда, Шольц бундестагда тезда қабул қилиниши зарур бўлган барча қонун лойиҳаларини овозга қўймоқчи. Улар қаторига саноатни фавқулодда қўллаб-қувватлаш ва пенсияларни барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳам киради.

Германия канцлери молия вазирини ишдан олди

Олаф Шолф ГСДП раиси ҳисобланган молия вазири Кристиан Линднер ишдан бўшатилганини эълон қилди. Линднер эса Германия канцлерини “светофор коалицияси” парчаланишида айблади.

У эркин демократлар янги сайловлардан сўнг Германия тақдири учун бошқа ҳукуматда масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини айтди. Коалиция ҳамкорлари узоқ вақтдан бери иқтисодий, молиявий ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича чуқур ихтилофлар туфайли Германиянинг 2025 йилги бюджетини келишиб олмаётганди.

Улар ўртасидаги зиддият ўтган ҳафта охирида янада кучайди. Бунга молия вазири Кристиан Линднернинг канцлер Шольцга йўллаган мактуби сабаб бўлди. Мактубда Германиянинг иқтисодий, молиявий ва ижтимоий сиёсатини тубдан ўзгартириш талаб қилинганди. Бу мактуб ГСДП ва “яшиллар” томонидан кескин танқид қилинди. Улар эркин демократларни мамлакат олдида турган муаммоларнинг ечимини биргаликда излашни истамасликда ва коалицияни бузиш учун баҳона топишга уринишда айблади. Линднер Бундестагга муддатидан олдин сайлов ўтказишни таклиф қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда ҳукмрон коалиция парчаланди