Фото: Anadolu Agency
Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги учта касалхонага ҳужум қилди, бир неча бола жароҳат олди.
Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори Мунир Абдулла ал-Буршнинг "Анадўлу" нашрига айтишича, Исроил кучлари "Камол Адван", "Ал-Ауда" ва Индонезия касалхоналарини ўққа тутган.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида "Камол Адван" касалхонасидаги электр генераторлари ва сув идишлари зарар кўрган ва неонатал бўлимдаги баъзи болалар жароҳатланган.
Ал-Бурш, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси делегацияси ташрифи чоғида шифохоналар ўққа тутилганини таъкидлаб, Исроилнинг минтақа соғлиқни сақлаш тизимига путур етказишга уринишларига эътибор қаратди.
"Камол Адван" касалхонаси бош шифокори Ҳуссам Абу Сафие яраланган болалардан бирининг аҳволи оғир эканини айтди. Унинг қўшимча қилишича, шифохонада 120 нафар бемор ва ярадор бор, улардан 19 нафари бола ва 4 нафари янги туғилган чақалоқ.
Ўз навбатида, "Ал-Ауда" касалхонаси раҳбарияти ўз баёнотида ЖССТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасини тиббий материаллар ва ёқилғи етказиб беришда ёрдам беришга чақирди.
Баёнотда 5 октябрдан бери шифохонага ёқилғи келмаётгани, таъминот камайиб бораётгани, тиббий хизмат кўрсатишни давом эттириш учун зудлик билан дори-дармон, тиббий буюмлар, қон, озиқ-овқат ва сув зарурлиги таъкидланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди