Фото: Getty Images
Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Конор Макгрегор Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги ҳақида фикр билдирди.
“Албатта, бундай жангчилар, айниқса, Олександр Усикка қарши қарама-қаршиликда ютқазиш ёқимли эмас. Дастлабки жанг деярли тенг курашлар остида кечган. Ўша жангда Фьюрида ҳам бир нечта имконият бўлганди. Тайсон ўз услубида кўп нарсани ўзгартира оладиган йигит.
Унинг Деонтей Уайлдерга қарши трилогиясига қарасангиз, унинг жангдан жангга кучайиб борганини кўрасиз. Тайсон Фьюри реваншга диққатини қаратади ва тактик ёндашади деб ўйлайман. Аммо Усик ҳам тажрибали боксчи. Жуда оғир жанг бўлади”, — дейди Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Улар ўртасидаги илк жанг 19 май тонгида Саудия Арабистонида бўлиб ўтганди. Жанг 12 раунд давом этди ва украиналик спортчининг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Тўққизинчи раундда Олександр Тайсонни нокаутга учратди, аммо британиялик жангни давом эттиришга куч топа олганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди