Фото: Reuters
Миллиардер Илон Маск Америка қонунчилиги билан чекланган ўз компанияларига имтиёзлар олиш учун Трампни қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда Reuters компаниялардаги манбаларга таяниб.
Тадбиркор республикачиларнинг ғалабаси натижасида қўлга киритилган таъсирдан ўз компанияларини қонунчилик чекловларидан ҳимоя қилиш ва кўпроқ давлат ёрдамига эришиш учун фойдаланишга умид қилмоқда, деб ёзади Reuters.
Маълумотларга кўра, Маск сайлов олдидан Дональд Трампни қўллаб-қувватлаш учун камида 119 миллион доллар сарфлаган. Бундан ташқари, агентлик ёзганидек, тадбиркор Трампни сайловолди кампаниясини тинмасдан мақташда давом этган.
Илон Маскнинг компаниялари - электромобиль ишлаб чиқарувчи Teslaдан тортиб ракета ишлаб чиқарувчи SpaceX ва имплант чиплари Neuralinkгача - кўп жиҳатдан ҳукумат назорати, субсидиялар ва қонунларга боғлиқ, дея таъкидлайди Reuters.
Хусусан, АҚШда Tesla томонидан ишлаб чиқилаётган автоном электромобиллар бўйича амалдаги қонунчилик йўқ, яъни тадбиркор ҳар бир штатда чекловларга дуч келади. Худди шу нарса Neuralink компаниясининг ишланмаларига ҳам тегишли - мияга имплантация қилинадиган чиплар, улардан фойдаланиш ҳали қонун билан тартибга солинмаган. SpaceX, ўз навбатида, ҳукумат томонидан молиялаштирилади.
"У Трамп маъмуриятини имкон қадар кўпроқ чекловлардан халос бўлиш воситаси сифатида кўради", деди анонимлик шарти билан гапирган манбалардан бири.
АҚШда сайловлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дональд Трамп 295 та овоз олишга муваффақ бўлган. Унинг демократ рақиби Камала Харрис эса 226 та овоз олган.
Сайловда ғалаба қозониш учун 270 та овоз овоз олиш кераклиги маълум қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди