Фото: ABC News
Янги Жанубий Уэлс университети олимлари Сидней соҳилларида пайдо бўлган сирли қора шарлар таркибини ўрганди. Таҳлиллар натижасида ушбу шарлар таркиби нефтдан эмас, балки совун, микропластик ва турли кимёвий моддалардан иборат экани маълум бўлди.
Сирли шарлар 16 октябр куни Сиднейдаги Куджи шаҳри пляжида пайдо бўлган. Аввалига ушбу сфералар нефтнинг чиқинди ва сув билан таъсири натижасида шаклланган дея тахмин қилинди. Аммо тадқиқотчилар шарлар табиий пайдо бўлганига шубҳа билдириб, уларни ўрганишни бошлади. Табиий фанлар факультети олимлари томонидан ўтказилган қатор таҳлиллар давомида шарлар таркибида юзлаб моддалар, жумладан, ўсимлик ёғи, совун кўпиги, пестицидлар ва бошқа кимёвий моддалар борлиги аниқланди.
Радиоуглерод таҳлил мазкур шарлар замонавий (70 фоиз) ва табиий углероддан (85 фоиз) таркиб топганини кўрсатди. Замонавий углерод манбаси — дарахтлар, озиқ-овқат чиқиндилар, биоёқилғи ва бошқа материаллар бўлиб, улар охирги ўн йилликларда шаклланган. Табиий углерод — нефть, кўмир ва табиий газ.
Профессор Уилям Александр Доналднинг таъкидлашича, шарлар таркибидаги калций органик моддалар билан реакцияга киришиб, мустаҳкам шаклни ҳосил қилган. Улар таркиби жиҳатдан канализация тизимларида ҳосил бўладиган ёғ бўлакларига ўхшайди. Таъкидланишича, шарларнинг пайдо бўлишига маиший ва саноат чиқиндилари сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди