Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путин Доналд Трампни АҚШнинг 47-президенти этиб сайлангани билан табриклади. У «Валдай» муҳокама клубидаги саволларга жавоб берар экан, Қўшма Штатларда ўтказилган сайловлар натижасига биринчи марта изоҳ берди.
«Ҳамма аввалига у асосан бизнесмен экани ва сиёсатга яхши тушунмаслиги ҳақида гапирганди. Биринчидан, унинг суиқасд вақтида ўзини қандай тутгани мени ҳайрон қолдирди. У жасур инсон… Сиёсатга келадиган бўлса, биринчи сафар уни ҳар томондан таъқиб қилиб, қимирлашига йўл қўйишмагандек таассурот қолдирган менда», — дейди Путин Трамп ҳақида.
Россия президенти «Трамп Оқ уйга қайтса, нималар бўлишини билмаслигини» таъкидлади. «Аммо шу кунгача айтилган гаплар… Россия билан муносабатларни тиклашга уриниш, Украина инқирозини тугатишга кўмаклашиш борасида гаплар, менимча, энг камида эътиборга арзийди», — дея қўшимча қилди Путин.
Шундан кейин Путин Трампни ғалаба билан табриклаб, АҚШ билан алоқаларнинг қайта тикланишига «ҳеч қандай қаршилиги йўқ»лигини маълум қилди.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг Доналд Трампни АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклаш режасидан «хабардор эмаслигини» айтганди.
Республикачи Доналд Трамп 5 ноябр куни ўтказилган АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонди. 78 ёшли Доналд Трамп АҚШ тарихида сайловлардаги мағлубиятдан кейин Оқ уйга қайтишга эришган иккинчи собиқ президент бўлади: Трамп 2016 йилги сайловда ғолиб чиққан, аммо 2020 йил ютқазганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди