Фото: AFP
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг ҳарбий ёрдами тўхтаган тақдирда қандай чора кўрилишини айтди. Бу ҳақда у 7 ноябрь куни Будапештда бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитидан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Европада 300 миллиард долларлик Россия активлари музлатилган. Кучли қарорлар қабул қилиш ва бу маблағларни Украинага топшириш лозим. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украинани қўллаб-қувватлашдан бош торца, Зеленский шундай чора кўради.
У турли ҳисоб-китобларга кўра, Украина Россия ҳужумларидан тахминан 800 миллиард долларлик зарар кўрганини эслатди. Зеленский молиялаштиришни таъминлаш учун Россиянинг музлатилган маблағларини Украинага беришни таклиф қилмоқда.
"Агар Трамп сизни молиявий қўллаб-қувватламаса, нима қиласиз, қуролларни қаердан оласиз, ўзингизни қандай ҳимоя қиласиз, деб сўрашади. Мен сизга қуйидагича жавоб бераман: ўзимизга тегишли 300 миллиард долларни олишимиз мумкинми?
Одамларимизни қўллаб-қувватлаймиз ва бу пулга дунёнинг барча мамлакатларидан қурол сотиб оламиз. Бизга қандай қурол кераклигини ўзимиз ҳал қилишимиз мумкинми? Европа давлатларидан ҳеч бири бу пулларни блокламаслиги мумкинми? Уларни бизга беришса бўладими? Россиялик қотиллар ва олигархларнинг аллақачон музлатиб қўйилган пулларини шунчаки бизга ўтказиб беришса бўлади", деди Зеленский.
У Европани ушбу қарорни қабул қилишда АҚШга қараб иш тутмасликка чақирди, чунки музлатилган Россия активларининг асосий қисми айнан Европада жойлашган. Бундан ташқари, Зеленскийнинг таъкидлашича, бу маблағлар барибир Европа иттифоқида қолади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...