18:02 / 08.11.2024
38

Эронда 16 яшар қиз кийими туфайли таъқибга учрагач, жонига қасд қилди

Эронда 16 яшар қиз кийими туфайли таъқибга учрагач, жонига қасд қилди
Коллаж: “Дарё”
Эронда 16 ёшли Арезо Хавари рўмол ўрамагани ва ўқишдан четлаштириш таҳдиди туфайли мактаб раҳбарияти билан келишмовчиликдан сўнг жонига қасд қилди. Бу ҳақда IranWirе хабар берди.

Маълум қилинишича, қиз олтинчи қаватдан ўзини ташлаган. Унинг отаси мактаб раҳбарияти ва директор устидан расмий шикоят қилган. Арезо 5 ноябрь куни экскурсия пайтида жинси шим кийгани учун директор ўринбосари томонидан танқидга учраган. Можарони юмшатиш учун қиз шимини алмаштирган. У дугоналари билан ўйнаб турган пайтда қисқа муддатга рўмолини ечган. Бу эса яна директор ўринбосарининг норозилигига сабаб бўлган.

Мактаб расмийси Арезони видеога олиб, уни директорга кўрсатиш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг қизни директор хонасига чақиришган. У хонага хафа ҳолда кирган ва кейинчалик математика ўқитувчисидан уни мактабдан ҳайдамасликлари учун дуо қилишни сўраган. Афғонистондан келган Арезо учун таълим олиш имкониятининг чеклангани алоҳида қийинчилик туғдирганди.

Орадан вақт ўтиб мактабдан қизнинг отасига қўнғироқ бўлган. Улар Арезо рухсатсиз мактабдан кетганини айтган. Қизнинг онаси ва акаси уни излашга тушган. Бир соатдан сўнг оилага касалхонадан қўнғироқ бўлган, қизи вафот этгани айтилган.

Қизнинг синфдошлари бу арзимас муаммолар туфайли Арезони четлаштиришга уриниш билан боғлиқ илк ҳолат эмаслигини айтмоқда.

Ўтган йили унга қувноқ бўлгани, ҳаддан ташқари кўп кулгани ва жуда кўп дўстлари борлиги учун танбеҳ беришган. Улар унинг ҳижобини танқид қилишган ва мактабга қабул қилишга қаршилик кўрсатишган”, дейди улар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда 16 яшар қиз кийими туфайли таъқибга учрагач, жонига қасд қилди