Фото: Видеодан кадр
Европа Лигаси доирасида “Аякс”га қарши ўйинда ўз жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Амстердамга келган “Маккаби Тель Авив” футбол жамоаси мухлислари дўппосланди. Бу ҳақда Ynet хабар берди.
Исроил Ташқи ишлар вазирлигига кўра, камида 10 нафар исроиллик жароҳат олган. Фуқароларга вазият барқарорлашгунча меҳмонхоналардан чиқмаслик тавсия этилган. Жабрланганлар ҳужум қилган шахслар “Фаластинга озодлик!” шиорларини баралла айтганини таъкидлаган.
“Аякс” футбол клуби “Маккаби”ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ўйиндан сўнг полиция яҳудийларга ҳужум ҳақида маълумот олган. Номаълум шахслар исроилликлар тунайдиган меҳмонхоналарга бостириб киришга ҳам уринган.
Исроил оммавий ахборот воситалари ёзишича, бир неча мухлис оғир жароҳат олган, баъзиларининг паспортлари ўғирлаб кетилган. Амстердам полицияси безориликда иштирок этган ўнлаб шахсларни қўлга олган.
Зўравонлик тўлқинига жавобан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Нидерландия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини исроилликларни ҳимоя қилиш бўйича тезкор ва қатъий чоралар кўришга чақирган. Исроил фуқароларини Амстердамдан эвакуация қилиш учун иккита самолёт жўнатган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...