Фото: AP
Хитой давлат космик парвозлар оператори CASC “Буюк юриш 10А” ракета ташувчиси қачон учирилишини маълум қилди. Ракета 2026 йилда коинотга йўл олиши кутилмоқда.
“10А” узунлиги 67,4, диаметри эса 5 метр. У космик кемаларни қуйи Ер орбитасига олиб чиқиш учун мўлжалланган — у ерда кемалар “Тянгун” космик станцияси билан туташади. Орқага қайтиб келадиган биринчи вариантда ракета ташувчининг фойдали юк кўтариш қобилияти 14,2 минг килограммгача етиши мумкин. Юк кемаларини учиришга мўлжалланган алоҳида версия ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Ракетанинг Ойга учадиган “Буюк юриш 10” версияси “10А” га асосланиб модификация қилинади. Унинг баландлиги 92 метр бўлиб, Ер йўлдоши атрофидаги орбитага 27 минг килограммгача юк чиқара олади.
Ойга миссиялар иккита “Буюк юриш 10” ракетаси ёрдамида амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ракеталардан бири Mengzhou кемаси ва унинг уч нафар экипажини, бошқаси эса Lanyue қўниш модулини жўнатади. Шундан сўнг аппаратлар Ой орбитасида бир-бирига уланади. Космонавтлардан бири орбита станциясида қолади, қолган икки нафари Ернинг табиий йўлдоши юзасига тушиб, у ерда тахминан олти соат вақт ўтказади ва бир қатор илмий тадқиқотлар олиб боради. Ушбу миссияни 2030 йилгача амалга ошириш кутилмоқда.
Ҳозирда Хитойда “Буюк юриш 10А” ракетасининг биринчи босқичи синовлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, параллел равишда “Буюк юриш 9” оғир юк ташувчиси ишлаб чиқилмоқда, у ҳам Ойга йирик аппаратларни юбориш, жумладан Жанубий қутб яқинида база қуриш учун ишлатилади. Ушбу ракетанинг биринчи парвози 2030 йилда режалаштирилган.
Айни пайтда мамлакатнинг энг кучли ракетаси 5 метр диаметрга эга “Буюк юриш 5” ҳисобланади. Унинг ёрдамида, “Тянгун” орбитал станцияси қурилган. Ушбу ракета Ер атрофидаги қуйи орбитага 25 000 килограммгача юкларни олиб чиқа олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...