23:19 / 08.11.2024
16

АҚШ ва Эрон Трамп даврида дипломатик келишувга эришиши мумкин

АҚШ ва Эрон Трамп даврида дипломатик келишувга эришиши мумкин
Фото: Google Images
Вашингтон ва Теҳрон “ўзаро адоват”га қарамай, Дональд Трамп президентлигининг иккинчи муддатида дипломатик келишувга эришиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар қилди.

Қайд этилишича, Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи муддатида у билан бирга ишлаганларнинг айримлари АҚШ—Эрон муносабатларида бундай ўзгаришлар бўлишини истисно этмайди. Шу билан бирга, Пентагоннинг собиқ юқори мартабали ходими Майкл Малройнинг нашрга маълум қилишича, Трамп битимлар тузишни яхши кўради, фақат “бу унинг бошчилигидаги келишув бўлса”.

Айни пайтда, The Wall Street Journal манбаларига кўра, Трамп Эронга нисбатан санкциялар босимини жиддий равишда кучайтиришни ва унинг нефть етказиб бериш имкониятларини тўхтатишни режалаштирмоқда.

Эрон нефти етказиб берилаётган Хитой портлари ҳам санкцияларга дучор бўлиши мумкин. “Ўйлайманки, сиз санкцияларнинг қайтишини кўрасиз ва Трампнинг янги маъмурияти Эронни ҳам дипломатик, ҳам молиявий жиҳатдан янада яккалаб қўйишга уринаётганига гувоҳ бўласиз”, дейди Оқ уйнинг собиқ расмийси WSJ’га берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Эрон Трамп даврида дипломатик келишувга эришиши мумкин