Фото: “ТАСС”
Россиянинг Иркутск вилоятида ўқитувчилар, тарбиячилар ва маданият муассасалари ходимларининг мукофот пуллари Украинага қарши уруш эҳтиёжлари учун сарфланади. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб The Moscow Times хабар берди.
Қайд этилишича, октябрь ойи охирида конференция бўлиб ўтган ва унда вилоят мутасаддилари рағбатлантирувчи тўловларнинг бир қисмини ушлаб қолишларини маълум қилган.
“Улар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун пул етарли эмаслигини, хавфсизлик ёстиқчалари йўқлигини, ҳаммаси сарфланганини айтишди”, деди нашр суҳбатдоши.
Рағбатлантириш тўловлари ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва 10 дан 40 минг рублгача бўлиши мумкин. Нашр суҳбатдоши аниқлик киритишича, тўловлар йил охирида уч ойга бўлинган.
“Икки ойлик пулларни олдик, учинчи ойда эса йўқ. У армия эҳтиёжларига йўналтирилди”, деди аёл.
Вилоятнинг Слюдянский туманидаги болалар боғчаси тарбиячиси ҳамкасблари билан “ҳарбийлар учун аллақачон ихтиёрий равишда маблағ ва инсонпарварлик ёрдамини йиғишган”ини, бироқ эндиликда уларнинг ихтиёридан қатъи назар мукофот пулларининг бир қисми урушдаги ҳарбийларга йўналтирилганини айтган.
Октябрь ойининг охирида Белгород давлат санъат ва маданият институтида талабалар минг рублдан топширишга мажбур қилинган. 2024 йил сентябрь ойи охирига келиб мамлакатнинг 500 дан ортиқ университетларидан минглаб талаба ва ўқитувчилар “ОТМлар фронт учун” акциясига қўшилган.
The Moscow Times ҳисоб-китобларига кўра, Россия Украинадаги урушга ҳафтасига 210 миллиард рублга яқин маблағ сарфламоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...