Фото: Getty Images
Apple компанияси iPhoneʼни мажбурий ўчириб-ёқиш орқали уни бузиб киришларини қийинлаштирган бўлиши мумкин. 404 Media нашри бунга эътибор қаратди.
Қайд этилишича, журналистлар Детройт (Мичиган штати) полицияси ходимлари учун мўлжалланган ички кўрсатма билан танишиб чиққан. Полиция бўлинмалари раҳбарларининг сўзларига кўра, iPhone қурилмалари сақланиш давомида кутилмаганда ўчиб-ёниши мумкин — бу эса уни блокдан чиқариш жараёнини қийинлаштиради.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан Apple смартфонларида иккита ҳолат мавжуд — фойдаланувчи томонидан ёқилганидан кейин блокдан чиқарилган (After First Unlock, AFU) ёки ёнган, аммо ҳали блокдан чиқарилмаган (Before First Unlock, BFU) вақти. Аниқланишича, мусодара қилинган телефонлар мобил алоқа тармоғидан узилса, ўчиб-ёниши мумкин — бу ҳолатда уни «брутфорс» усули орқали блокдан чиқариш янада қийинлашади. Бу эса полициячиларга тергов олиб боришда муаммо туғдиради.
Афтидан, мазкур функция iOS 18 операцион тизимида пайдо бўлган. Полициячилар ҳисоботида жиноятчилардан мусодара қилинган бир қанча Apple смартфонлари ҳақида сўз боради. iOS 18 да ишловчи қурилмалардан бири кутилмаганда ўчиб-ёнган — шундан кейин бошқа қурилмаларда ҳам шу каби ҳолат кузатилган.
Полиция ходимларига iOS 18 ўрнатилган смартфонларни бошқа гаджетлардан яккалаш тавсия этилган — масъуллар бундай қурилмалар бошқа телефонларга ҳам шу каби «буйруқ бериши мумкинлиги»дан хавотирда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
Илон Маск: Европа ўлмоқда!