Фото: Reuters
Эрон сайловда ғалаба қозонган АҚШ президенти Дональд Трампга суиқасд уюштиришга уринган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) агенти Фарҳод Шакерийга сиртдан айблов эълон қилингани ҳақида АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.
“Адлия вазирлиги Эроннинг ўз нишонларига, жумладан, Дональд Трампга суиқасд қилиш режаларини амалга ошириш учун жиноий шериклар тармоғига раҳбарлик вазифаси юклатилган эронлик расмийни айбдор деб топди”, дейди бош прокурор Меррик Гарланд.
Жорий йилнинг 7 октябрида Шакерий республикачини ўлдиришни режалаштириш вазифасини олган.
ИИҚК агенти 51 ёшда ва Эронда эканлиги тахмин қилинмоқда. Унинг икки шериги АҚШда ҳибсга олинган: 49 ёшли Карлайл Ривера ва 36 ёшли Жонат Лоадҳолт. Улар Америка Қўшма Штатларида исми ошкор этилмаган келиб чиқиши эронлик бўлган Америка фуқаросини ўлдириш мақсадида кузатиб боришган. Уларга кузатув учун 100 минг доллар ваъда қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади