Фото: Getty Images
Илон Маск АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг телефон орқали мулоқотида иштирок этди. Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, Маск суҳбат чоғида Украинага Starlink алоқа тизимига киришни таъминлашда давом этишини таъкидлаган. Нашрга кўра, миллиардернинг телефон суҳбатидаги иштироки унинг Трамп маъмуриятининг келажакдаги фаолиятида қанчалик муҳим роль ўйнашини кўрсатиши мумкин.
Трампнинг Зеленский билан суҳбати тахминан 25 дақиқа давом этган. Республикачи Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берган.
“Зеленский ва ёрдамчилари Трамп ҳамда унинг жамоасидан эшитган ҳеч бир гап Украинанинг хавотирига сабаб бўлмади”, деди Axios суҳбатдошларидан бири.
Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Трамп жамоасининг Украинадаги можарони бартараф этиш режалари ҳақида ёзган эди. WSJ маълумотларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари фронт чизиғи бўйлаб 1,3 минг км узунликда қуролсизлантирилган ҳудуд яратмоқчи, айни пайтда АҚШ у ерга тинчликпарвар кучларини юбормайди.
“Украина камида 20 йил давомида НАТОга кирмаслик мажбуриятини олиши керак. Бунинг эвазига Вашингтон Киевни келажакда можаро қайта тикланишига йўл қўймаслик учун қурол-яроғ билан таъминлайди”, деб ёзади WSJ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади