Фото: AFP
Сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири Илон Маск ОАВда Дональд Трампнинг Россия—Украина можароси бўйича режалари ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Миллиардернинг сўзларига кўра, “беҳуда қон тўкишлар” тез орада тўхтайди.
“Тез орада беҳуда қон тўкишлар тўхтайди. Уруш қўзғовчилар ва манфаатпарастларнинг куни битди”, деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.
WSJ маълумотларига кўра, Украинадаги можарога барҳам бериш вариантларидан бири сифатида Трампнинг жамоаси қуролсизлантирилган ҳудуд яратилишини ва Украинанинг камида 20 йил давомида НАТОга қўшилмаслик мажбуриятини кўради.
Axios манбаларининг хабар беришича, Илон Маск Дональд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатида иштирок этган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Трампнинг Украинадаги уруш ҳақидаги баёнотлари эътиборга лойиқ эканини айтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди
Украина бир қатор шахсларга берилган давлат мукофотларини бекор қилди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди